Линклар

logo-print

Ироқдаги қўпорувчилик ҳаракатида 25 киши ҳалок бўлди, 40 киши жароҳатланди.


Ироқ полициясининг билдиришича, портлаш Бағдоднинг шиалар яшайдиган Байя туманидаги автобус бекатларидан бирида рўй берган.

Салмонпак шаҳарчасида эса боши танасидан жудо қилинган 20 та жасад топилди. Айни пайтда полиция қурбонларнинг шахсини аниқламоқда.

Шунингдек, Буюк Британия қўмондонлиги Басра шаҳрида йўл четига ўрнатилган бомба портлашидан уч инглиз ҳарбийси ҳалок бўлгани, бир аскар жароҳатланганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG