Линклар

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси олтита янги самолёт сотиб олмоқда.


Хабарларга кўра, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” “Airbus Industri” консорциуми билан А-320-200 русумли олтита самолёт сотиб олиш тўғрисида шартнома имзолаган. Дастлабки 4 самолёт авиакомпанияга 2011 йилда, қолган иккитаси 2012 йилда етказиб берилади. Мазкур шартнома қиймати ошкор қилинмади.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” самолётлари жаҳоннинг қирқдан ортиқ шаҳрига парвозни амалга оширади.
XS
SM
MD
LG