Линклар

logo-print

Душанбедаги меҳмонхонада ёнғин содир бўлди.


Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг хабар беришича, пойтахтдаги энг катта “Душанбе” меҳмонхонасида юз берган ёнғинда тўрт киши жабрланган. Тутундан заҳарланган бу шахслар шифохонага олиб келинган ва тиббий ёрдам кўрсатилган кейин уларга жавоб берилган.

Бироқ меҳмонхона маъмурлари бу ерда ваҳима қиладиган даражада ёнғин бўлмаганини билдирмоқда. Уларнинг айтишича, ёнғин хоналарда эмас, тиббий ёрдам кўрсатиш пунктида электр асбоб носозлиги туфайли юз берган. Унда ҳеч ким жароҳат олмаган.

Ички ишлар вазирлиги ёнғинга қарши кураш бошқармасининг таъкидича, мазкур меҳмонхонада шу йил апрель ойи охирида ҳам ёнғин юз берган ва меҳмонхона анчагина моддий зарар кўрган.
XS
SM
MD
LG