Линклар

logo-print

Венесуэла президенти Уго Чавес Беларусга ташриф буюрди.


Минскда Уго Чавес Беларус президенти Александр Лукашенко билан учрашди. Учрашувда икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди.

Беларусга келишдан аввал Уго Чавес Россияда бўлиб, мамлакат президенти Владимир Путин ва Давлат думаси депутатлари билан учрашди.

Хабарларга кўра, Уго Чавес депутатлар билан учрашув чоғида АҚШ таҳдидларини бартараф этиш мақсадида Россиядан сув ости кемалари сотиб олишга иштиёқ билдирган.
XS
SM
MD
LG