Линклар

Буюк Британия полицияси Лондон марказида кучли портловчи мосламани зарарсизлантирди.


Хабарларга кўра, тунда полиция шубҳали машинани тўхтатган ва унинг ичида кучли портловчи мослама, қўшимча канистрларда бензин, газ қўйилган мослама ва темир парчалари борлигини аниқлаган. Воқеа жойи полициячилар билан ўраб олинган ва портловчи мослама бир неча соат давомида зарарсизлантирилган.

Бу воқеадан бир неча соат ўтиб, Лондон марказидаги Парк Лэйн кўчасида ҳам шубҳали машина аниқланди. Полиция уни ҳам текширувдан ўтказди.
XS
SM
MD
LG