Линклар

Афинага туташ тоғли ҳудудларда ўт ўчирувчилар уч кундан бери ёнғинга қарши курашмоқда.


Греция армиясининг 300 ҳарбийси, 210 ўт ўчирувчи ва самолётлар Афина шимолида жойлашган Парнита тоғидаги миллий қўриқхонанинг аксар қисмини кулга айлантирган ёнғинни ўчиришга уринмоқда. Мамлакатнинг бошқа минтақаларида ҳам ўрмон ёнғинлари юз бераётир.

Жанубий Европада ҳаво ҳаддан зиёд исиб кетгани оқибатида Туркиядан Италиягача бўлган ҳудудларда жойлашган давлатларда ҳозирга қадар 60дан ортиқ одам вафот этди.
XS
SM
MD
LG