Линклар

logo-print

Туркманистон президентли “Ватан”ли бўлди


Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов 50 ёшга тўлгани муносабати билан Туркманистоннинг “Ватан” ордени билан тақдирланди.

Давлатга қарашли ахборот воситалари хабарига кўра, Қ.Бердимуҳаммедовга олтин ва олмосдан ишланган бу ордендан ташқари 20 минг доллар мукофот пули берилади, ойлик маоши ва пенсияси миқдори 30 фоиз оширилади.

Бундан ташқари, юбилей муносабати билан ҳукумат Қ.Бердимуҳаммедов тасвири туширилган 200 дона олтин ва 200 дона кумуш танга ҳам зарб этди.

Собиқ президент Сапармурод Ниёзов ҳам Қ.Бердимуҳаммедов сингари ўз-ўзини турли мукофотлар билан тақдирлаб, Туркманистонда шахсга сиғиниш муҳитини яратган эди.
XS
SM
MD
LG