Линклар

Жеф Гедмин Арманистон парламентини танқид қилди


“Озод Европа/Озодлик” радиоси президенти Жеф Гедмин хорижий эшиттиришларни чеклаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилган Арманистон парламентини кескин танқид қилди.

Унинг таъкидлашича, бу ҳужжат хорижий ахборот воситалари, хусусан, “Озод Европа/Озодлик” радиосининг арман бўлими эшиттиришларини чеклашга қаратилган.

“Ҳьюман райтс уотч” ташкилоти ҳам Арманистон парламентини мазкур қонун лойиҳасини қабул қилмасликка чақирган эди.

Арманистон парламенти хориж эшиттиришларини чеклаш ҳақидаги қонун лойиҳасини 29 июнь куни қабул қилган эди. 2 июль кунги йиғилишда бу қонун лойиҳаси иккинчи ўқилишда парламент аъзолари томонидан овоз бериш орқали тасдиқланиши керак.
XS
SM
MD
LG