Линклар

logo-print

Вазирлик президентни огоҳ бўлишга чақирди


Покистон Ички ишлар вазирлиги президент Парвез Мушаррафни тезкор ва кескин чоралар кўрилмаса, “Толибон” яқин фурсатда мамлакатнинг барча минтақасига ёйилиши ҳақида огоҳлантирди.

“The New York Times” газетасининг 30 июнь куни тарқатган хабарига кўра, вазирлик ҳужжатида Афғонистон билан чегарадош шимоли-ғарбий вилоятда толиблар сони хавфсизлик кучлари ходимларига нисбатан кўпчиликни ташкил этаётгани ва улар ҳокимиятни эгаллаб олиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилган.

Газетанинг ёзишича, бир дипломат бу ҳужжатни “мамлакат юрагига санчилган ханжар”, деб атаган.
XS
SM
MD
LG