Линклар

logo-print

Атом энергияси халқаро агентлиги мутахассислари гуруҳи 11-13 июль кунлари Эронга боради.


Сафардан мақсад Теҳроннинг ядровий дастури борасида юзага келган бўҳронни ҳал этиш йўлларини муҳокама қилишдан иборат.

Ўтган ҳафтада Атом энергияси халқаро агентлиги Теҳроннинг бош музокарачиси Али Ларижоний келишмовчиликка сабаб бўлаётган масалаларга ойдинлик киритиш учун ташкилот вакилларини Эронга таклиф қилганини маълум қилган эди. Бироқ 30 июнь куни Эронинг олий диний раҳнамоси оятулло Али Ҳуманаий БМТ Хавфсизлик кенгаши санкциялар жорий қилиши мумкинлигига қарамай, Эрон ядровий дастурини амалга оширишни давом эттиришини билдирди.
XS
SM
MD
LG