Линклар

АҚШ ҳарбийлари 26 жангарини ўлдирганини билдирди


АҚШ ҳарбийлари 30 июнь куни Бағдоднинг Садр шаҳарчасида ўтказилган рейдда Эроннинг террор тармоғига алоқадорликда гумон қилинаётган 26 жангари ўлдирилганини билдирди.

АҚШ ҳарбийлари баёнотига кўра, нишонга олинган тўртта автомобилда ироқлик жангариларга Эрондан қуроллар етказиб бераётган махфий гуруҳ аъзолари бўлган. Рейд давомида 17 жангари асир олинган.

Бироқ “Ассошиэйтед пресс” ахборот агентлиги Ироқ полицияси ва шифохона расмийлари сўзларига таяниб қурбонлар орасида тинч аҳоли вакилларидан саккиз киши борлигини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG