Линклар

Уго Чавес Эрон раҳбарияти билан музокаралар ўтказади


Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Муҳаммад Али Ҳусайний Венесуэла президенти Уго Чавеснинг Теҳронга ташрифи икки давлат алоқаларининг янада мустаҳкамланишига хизмат қилишини айтди.

У минтақавий ва халқаро масалаларда Теҳрон ва Каракас расмийларининг қараши бир-бирига яқин эканини билдирди.

Россия ва Беларусга сафарини якунлаб, 30 июнь куни Теҳронга келган Уго Чавеснинг Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот ва мамлакат олий диний раҳнамоси оятулло Али Ҳуманаий билан учрашади.
XS
SM
MD
LG