Линклар

Жорж Буш Владимир Путин билан учрашади


АҚШ президенти Жорж Буш 1 июль куни кечқурун Атлантика океани соҳилидаги оиласи дам оладиган уйда Россия президенти Владимир Путин билан норасмий учрашув ўтказади.

Бу учрашув Ж.Буш ва В.Путин ўртасида икки кунлик саммит арафасида ўтказилмоқда. Мулоқот чоғида Косово, Эрон, Шимолий Корея масалалари муҳокама қилиниши кутилаётир.

АҚШнинг ракета ҳужумидан мудофаа тизими элементларини Шарқий Европага жойлаштириш масаласи эса алоҳида кўрилиши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG