Линклар

Афғонистонда ЎИҲга алоқадор шахслар ҳибсга олинди


Афғонистон хавфсизлик кучлари директорати мамлакат шимолида Ўзбекистон исломий ҳаракатига алоқадор камида етти шахс ҳибсга олинганини билдирди.

Ташкилотнинг маълум қилишича, улардан беш нафари Фарёб вилоятида, қолган иккитаси сўнгги бир неча куч ичида Жузжон вилоятида ушланган. Уларнинг исм-шарифи ва қайси давлат фуқаролари экани 2 июль куни эълон қилиниши кутилмоқда.

Сал аввалроқ “Фарғона.ру” сайти тарқатган хабарда қўлга олинганлардан икки нафари ЎИҲ етакчиси Тоҳир Йўлдошга алоқадор шахслар экани билдирилган эди.
XS
SM
MD
LG