Линклар

Буюк Британияда террорчиликка гумон қилинаётганлар ҳибсга олинмоқда


Шотландия полицияси Глазго шаҳри яқинида шаҳар аэропортига ҳужум қилганликда ва Лондонда амалга ошмай қолган ҳужумга алоқадорликда гумон қилинган шахсларнинг уйида тинтув ўтказди.

Буюк Британия полициясининг билдиришича, ҳозирга қадар гумонланувчи беш шахс ҳибсга олинган. Глазго аэропортга ҳужум уюштирган икки шахс ўша жойда, яна иккитаси Англия шимолидаги Чеширда ва бири Ливерпуль шаҳрида қўлга олинган.

Лондон ва Глазгодаги воқеалардан кейин Буюк Британия ҳукумати мамлакатдаги хавфсизлик билан боғлиқ вазиятни энг юқори даражада этиб белгилади.
XS
SM
MD
LG