Линклар

АҚШнинг Мэн штатида Жорж Буш ва Владимир Путин ўртасида учрашув бўлиб ўтди.


АҚШ президентининг Кеннебанкпортедаги дала ҳовлисидаги учрашувда бир қанча муҳим масалалар, жумладан, АҚШнинг Марказий Европада ракета ҳужумидан мудофаа тизими элементларини жойлаштириш режаси, Россиядаги инсон ҳуқуқлари аҳволи, Косово масаласи ҳамда Шимолий Корея ва Эрон ядровий дастурлари муҳокама этилгани айтилаётир.

Россия президенти В.Путин ўз рафиқаси билан АҚШга якшанба куни етиб келган эди. Айни пайтда президентлар учрашуви ўтказилаётган шаҳарчада минг кишилик норозилик намойиши ҳам бўлиб ўтди.
XS
SM
MD
LG