Линклар

ШҲТ саммити хавфсизлигини таъминлашга киришилди


Қирғизистон ички ишлар вазири Бўлатбек Ноғойбоев август ойида Бишкекда ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити хавфсизлигини таъминлаш учун чора-тадбирлар кўрила бошланганини эълон қилди.

Вазир бу тадбирлардан бири Бишкекда ноқонуний тарзда яшаб меҳнат қилаётган муҳожирларни аниқлаш ва депортация қилиш эканини билдирди.

Унинг айтишича, айни пайтда Бишкекда ноқонуний тарзда яшаётганларнинг асосий қисмини Покистон, Шри-Ланка каби давлатлар фуқаролари ташкил этади.

Вазир, шунингдек, саммит арафасида мамлакатдаги диний эсктремистик гуруҳларга қарши кураш кескин кучайтирилиши тўғрисида ҳам баёнот берди.
XS
SM
MD
LG