Линклар

logo-print

Афғонистонда йўл четига ўрнатилган бомба портлашидан полициянинг етти ходими ҳалок бўлди.


Хабарларга кўра, воқеа Қандаҳор вилоятининг Зарой туманида рўй берган.

Афғонистондаги Инсон ҳуқуқлари қўмитасининг билдиришича, НАТО ҳарбийларининг ҳаво ҳужумлари оқибатида “Толибон” жангариларига қараганда тинч аҳоли вакиллари кўп ҳалок бўлган.

Қўмита матбуот котибининг айтишича, АҚШ ва НАТО бошчилигидаги халқаро кучлар ҳаводан берилаётган ҳужумлар кўламини камайтириб, пиёда аскарлар сонини кўпайтириши даркор.

АҚШ етакчилигидаги коалиция кучларининг 29 июнь куни тунда Ҳилманд вилоятида уюштирган ҳаво ҳужуми оқибатида тинч аҳоли вакилларидан 45 киши ҳалок бўлган эди.

БМТ тарқатган маълумотга кўра, Афғонистонда жангариларга қарши ўтказилган амалиётлар чоғида жорий йилда 600га яқин тинч аҳоли вакили ўлдирилган.

БМТ бош котиби Пан Ги Мун яқинда Кобулга ташрифи чоғида Афғонистондаги халқаро кучларни ҳужумлар пайтида тинч аҳоли вакиллари орасида талафотлар рўй бериши олдини олишга чақирган эди.
XS
SM
MD
LG