Линклар

logo-print

Грант Динк қотиллари устидан суд бошланди


Туркияда таниқли журналист Грант Динкнинг ўлдирилишига алоқадорликда айбланаётган шахслар устидан суд жараёни бошланди.

Судга 18 киши, жумладан, журналистни ўлдирганига иқрор бўлган 17 яшар ўспирин тортилган.

Келиб чиқиши арман бўлган Г.Динк ўтган йилнинг январида Истанбулда ўлдириб кетилган эди. Г.Динк бундан бир аср аввал турклар арманларни оммавий қатағон қилгани ва бу геноцид бўлганини очиқчасига айтиб келган. Унинг чиқишлари эса турк миллатчилари ғазабини келтирган.
XS
SM
MD
LG