Линклар

Буюк Британия полицияси Глазго аэропортига ҳужум қилишда гумонланган икки шахсни ҳибсга олди.


Бироз аввал полиция аэропортга ҳужум ва Лондонда амалга ошмай қолган ҳужумга алоқадорликда гумон қилинган олтинчи шахсни қидираётганини билдирган эди.

Полициясининг маълум қилишича, шу пайтгача беш шахс ҳибсга олинган ва улар британияликлар эмас. Ҳибс этилганлардан бири тиббиёт ходимидир.

Глазго аэропортига ёнаётган машина билан ҳужум қилган икки шахсдан бири оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Уни полиция махсус бўлинмаси қўриқламоқда.

Бу воқеадан бир кун аввал эса Лондон марказида портловчи қурилма, ёнилғи ва михлар юкланган иккита автомобиль топилиб, зарарсизлантирилган эди.

Буюк Британия бош вазири Гордон Браун мазкур уринишлар ортида “Ал-Қоида”га алоқаси бор шахслар турганини таъкидлади.

Лондон ва Глазгодаги воқеалардан кейин Буюк Британия ҳукумати мамлакатдаги хавфсизлик билан боғлиқ вазиятни энг юқори даражада этиб белгилади.
XS
SM
MD
LG