Линклар

logo-print

Тожикистон НАТО билан ҳамкорлик қилишга рағбат билдирмоқда.


Тожикистон ташқи ишлар вазири Ҳамрохон Зарифий 2 июль куни Брюсселда НАТО бош котиби Яап де Ҳооп Схеффер билан учрашиб, ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, Ҳ.Зарифий Афғонистон билан чегара ҳудудлардаги божхона ва чегара инфратузилмаларини ривожлантиришда НАТО салоҳиятидан фойдаланишни таклиф қилган. Шунингдек, вазир НАТОни божхона ходимлари ва чегарачилар малакасини оширишда иштирок этишга чақирган.
XS
SM
MD
LG