Линклар

Римда Афғонистон масаласига бағишланган халқаро анжуман давом этмоқда.


Унда Афғонистон президенти Ҳомид Карзай, БМТ бош котиби Пан Ги Мун, НАТО бош котиби Яап де Ҳооп Схеффер ва бир қанча юқори лавозимли расмийлар иштирок этмоқда. Анжуманда Афғонистонда қонун устиворлигини таъминлаш йўлларини топиш масалалари муҳокама этилаётир.

Тадбирда чиқиш қилган Яап де Ҳооп Схеффер Афғонистонда ҳарбий амалиётлар чоғида тинч аҳоли вакиллари орасидаги талафотларнинг олдини олиш учун НАТО мавжуд барча имкониятларни ишга солиши шартлигини таъкидлади.

Куни-кеча ЕИ Афғонистонда ҳуқуқ-тартибот органларини мустаҳкамлаш ва адлия соҳасини ислоҳ қилиш учун 270 миллион доллар маблағ ажратишини эълон қилганди.
XS
SM
MD
LG