Линклар

Арманистон парламенти мамлакатда хорижий эшиттиришларни чеклашга қаратилган қонун лойиҳасини рад этди.


Бу қонун хорижий ахборот воситалари, хусусан, “Озод Европа/Озодлик” радиосининг арман бўлими эшиттиришларини чеклашга қаратилган эди.

Қонунда арман тилида эфирга чиқаётган бир неча хорижий радиога Арманистонда тўлқин бермаслик белгиланган. Хорижда тайёрланган радиолавҳаларни Арманистонда қайта эфирга узатган радиостанцияларга катта жарима солиниши ҳам назарда тутилган.

Парламентнинг сешанба кунги мажлисида иккинчи ва сўнгги ўқишда мазкур қонун кўпчилик депутатлар томонидан бойкот қилинди.

АҚШнинг Еревандаги элчихонаси матбуот котиби арман депутатларининг бу қароридан мамнун эканини билдирди.
XS
SM
MD
LG