Линклар

logo-print

Буюк Британияда террор ҳужумига алоқадорликда гумонланаётган яна бир шахс Австралияда ушланди.


Хабарларга кўра, бу шахс Австралиянинг Брисбен аэропортида Ҳиндистонга учиб кетаётган пайтда полиция ходимлари томонидан қўлга олинган.

“У ҳибсга олинмаган. Унга қарши айблар ҳам қўйилгани йўқ. У полиция томонидан сўроққа тутилмоқда”, - деди Австралия бош вазири Жон Ҳовард.

Лондон марказида портловчи мослама ўрнатилган икки енгил машина топилгандан тўрт кун ўтиб жами 8 киши ҳибсга олинди. Уларнинг ҳаммаси хориж - Яқин Шарқ давлатлари фуқароларидир. Ҳибсга олинганлардан икки нафари Британия шифохоналарида врач бўлиб ишлаган. Бири Иордания, яна бири Ироқ фуқароси.

Буюк Британия ички ишлар вазири Жеки Смит мамлакатда террорга қарши кураш чораларини янада кучайтиришга ҳозирлик кўрилаётганини маълум қилди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Лондон полицияси “Ҳитроу” аэропортининг тўртинчи терминалида шубҳали сумка аниқлангани туфайли терминалда бўлган барча йўловчиларни эвакуация қилган.
XS
SM
MD
LG