Линклар

logo-print

Исломободдаги радикал мусулмонлар масжидининг юзлаб талабаси полицияга таслим бўлди.


Хабарларга кўра, Покистон ҳукумати талабаларга ультиматум қўйгандан сўнг 700дан ортиқ талаба, жумладан, юзга яқин хотин-қиз таслим бўлган.

Куни-кеча масжид талабалари ва ҳукумат кучлари ўртасида катта тўқнашувлар рўй берган эди. Бир неча соат давом этган отишмада 11 киши ўлдирилган, 150 га яқин одам жароҳатланганди.

Масжид-мадраса домлалари ва талабалари мамлакатда шариат қонунлари ўрнатилишини талаб қилиб, бир неча ой мобайнида ҳукуматга очиқчасига бўйсунмай келаётган эди.
XS
SM
MD
LG