Линклар

logo-print

Британияда ишламоқчи бўлган хорижий мутахассислар жиддий текширилади


Буюк Британия бош вазири Гордон Браун ҳукумат мамлакатга келаётган иқтидорли хорижий мутахассисларнинг келиб чиқишини синчковлик билан ўрганиш ва соғлиқни сақлаш тизимига янги ходимларни ишга олиш жараёнини қайта кўриб чиқишни мўлжаллаётганини билдирди.

Глазго аэропортига уюштирилган ҳужум ва Лондонда амалга ошмай қолган қўпорувчилик ҳаракатига алоқадорликда гумон қилиниб ҳибсга олинган шахсларнинг кўпчилиги Буюк Британия шифохоналарида ишлаган хорижликлар экани маълум бўлган эди.

“Ҳизб ут-таҳрир” яҳудийларга қарши чақириқлар билан чиқаётганини таъкидлаган Британия мухолифати етакчиси Дэвид Камерон Г.Браунга мамлакатдаги радикал исломий ташкилот ҳисобланган “Ҳизб ут-таҳрир” фаолиятига чек қўйиладими, деган савол билан мурожаат этди.

“У ёки бу қарашларнинг сўздаги ифодаси қанчалик таъбимизга ўтирмасин, биз далиллар асосида, қонун талабларига риоя қилган ҳолда ҳаракат қилишимиз лозим. Ишонтирмоқчиманки, ҳукумат қарори фақат далиллар билан исботланган бўлиб, саросимага йўл қўйилмайди. Биз қонун доирасида жиддий фаолият юритамиз”, - дея жавоб қайтарди Гордон Браун.
XS
SM
MD
LG