Линклар

Афғонистон жанубида худкуш ҳужуми оқибатида полициянинг беш ходими ҳалок бўлди.


Хабарларга кўра, полиция кийимида бўлган худкуш ўзини полиция назорат пункти ёнида портлатиб юборган.

Полиция генерали Абдул Розиқхон мазкур ҳужумда полициянинг 11 ходими жароҳатланганини айтаётган бўлса-да, бошқа манбалар Покистон чегарасига яқин жойда амалга оширилган мазкур ҳужумда камида 11 киши ҳалок бўлганини билдирмоқда.

НАТО қўшинлари қўмондонлиги эса Пактика вилоятида халқаро кучларнинг бир аскари ҳалок бўлганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG