Линклар

Исломободдаги Қизил масжид имом-хатиби Абдул Азиз ўз тарафдорларини полицияга таслим бўлишга чақирди.


Мулла Абдул Азиз чоршанба оқшомида аёл кийимида масжиддан қочиб чиқаётганда хавфсизлик кучлари томонидан ҳибсга олинганди.

Абдул Азизнинг билдиришича, айни пайтда масжидда яна мингга яқин талаба, жумладан, 600га яқин аёл беркиниб турибди. Ўнлаб талабалар қуролланган.

4 июль куни масжиднинг мингга яқин талабаси ҳукумат кучларига таслим бўлган эди.

Талабалар ва ҳукумат кучлари ўртасида рўй берган тўқнашувларда эса камида 16 киши ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG