Линклар

Афғонистон президенти Ҳомид Карзай Туркманистонга сафар қилмоқда.


Икки кунлик сафари давомида Ҳ.Карзай Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов билан учрашиб, туркман газини Афғонистон орқали Ҳиндистонга етказиш лойиҳасини муҳокама этади. Мазкур лойиҳа қиймати икки миллиард доллардир.

Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибининг айтишича, Ҳ.Карзай туркман ҳамкасби билан миллий, минтақавий ва халқаро майдондаги масалалар, шунингдек, икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва савдо алоқаларини ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилади. Электр энергиясини Туркманистондан Афғонистонга етказиб бериш масаласи ҳам кун тартибидан жой олган. Ўтказилган учрашувлардан сўнг президентлар қўшма баёнот эълон қилади.
XS
SM
MD
LG