Линклар

Россияда миллий нафрат асосида содир этилаётган жиноятлар кўлами ортиб бормоқда.


Москва инсон ҳуқуқлари бюроси раҳбари Александр Броднинг айтишича, ўтган ярим йил мобайнида Россияда миллий нафрат асосида 35 та қотиллик содир этилиб, хорижликларга 200дан ортиқ ҳужум уюштирилган. Вазият янада ёмонлашиши мумкин.

Айни пайтда Россиядаги “Ноқонуний иммиграцияга қарши кураш ҳаракати” Москва бўлими ўз-ўзини ҳимоя қилиш миллий гуруҳлари тузилаётганини маълум қилди. Ҳаракат сайтида жойлаштирилган баёнотга кўра, бундай гуруҳларни ташкил этишдан мақсад Россиядаги агрессив мигрантларга қарши курашдир.

Россия Давлат Думасининг хавфсизлик қўмитаси аъзоси Геннадий Грудков “Ноқонуний иммиграцияга қарши кураш ҳаракати”нинг бу қадамларини кескин қоралади.
XS
SM
MD
LG