Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:29

Ўқиш нархи тенглашди, аммо ҳужжат топшириш қийинлашди


2007 йилдан Тожикистон олий ўқув юртларида таълим олмоқчи бўлган ўзбекистонликлар учун шартнома бўйича ўқиш нархи тожикистонлик фуқаролар билан бир хил этиб белгиланди.

Энди мамлакатда ўқиш нархи тожикистонлик ва ўзбекистонликлар учун бир хил – 300 АҚШ доллари миқдорида белгиланди. Илгари Тожикистонда ўқийдиган ўзбекистонлик талабалар маҳаллий тенгдошларидан 50 фоиз кўп шартнома пули тўлаган.

Ўқиш баҳоси туширилган бўлса-да, Тожикистонда таълим олиш истагида бўлган ўзбекистонликлар сони кўпайгани йўқ. Масалан, Садриддин Айний номидаги педагогика университетининг география факультетига бу йил ўзбекистонлик атиги 3 абитуриент ҳужжат топширган. Бу ўтган йилгидан 10-15 марта кам.

Ўзбекистонлик Гулчеҳра ва Дилором айни шу университетнинг юқори курсларида таҳсил олади. Уларнинг сўзларига кўра, ўзбекистонликлар учун ўқиш нархи камайтирилгани айтилаётган бўлса-да, аслида бу енгиллик эмас. Тожикистонда шартнома бўйича ўқиш нархи Ўзбекистон олий ўқув юртлариники билан тенглаштириб қўйилди, холос.

Педагогика университетининг география факулътети декани Алишер Жўраев Тожикистонда ўқимоқчи бўлган хорижликлар учун ҳужжат топшириш жараёни мураккаблашганини билдирди.

“Ўтган йили хорижлик абитуриент ўрта таълим ҳақидаги шаҳодатномани Таълим вазирлигида настрификациядан ўтказиб, бемалол ҳужжат топширар эди. Аммо жорий йилда бу жараён бироз қийинлашди. Энди хорижлик фуқаро ҳужжатини мамлакат махсус идораларида давлат тилига таржима қилдириб, нотариал тасдиқдан ўтказади. Ўшандан сўнг у ҳужжатини Таълим вазирлигига настрификация учун тақдим этади. Менимча, бу жуда мураккаб жараён. Биринчидан вақт, иккинчидан эса кўпроқ маблағ талаб қилинади”, - деди А.Жўраев.

Декан бу идораларда мавжуд бюрократия боис хорижлик абитуриентлар кўплаб муаммоларга юзма-юз келишини яширмади.
XS
SM
MD
LG