Линклар

logo-print

Туркия курд исёнчиларига қарши Ироқ ҳудудида ҳам амалиёт ўтказишга тайёр.


Туркия ташқи ишлар вазири Абдулла Гул ҳукумат ва мамлакат ҳарбийлари Ироқ шимолидаги курд исёнчиларига қарши ҳарбий амалиётлар ўтказишга келишиб олганини маълум қилди.

АҚШ ва Бағдод расмийлирини курд исёнчиларини тийиб қўйишга бир неча бор чақирган Абдулла Гул Туркия якка ҳолда ҳам уларга қарши ҳарбий амалиёт ўтказишга тайёрлигини билдирди.

Мамлакатда 22 июлга белгиланган парламент сайловидан олдин мухолифатдаги партиялар ҳукуматни исёнчиларга қарши юмшоқ сиёсат юритаётганликда айблаб келаётган эди.
XS
SM
MD
LG