Линклар

Радикал талабалар етакчиси таслим бўлмоқчи эмас


Исломободдаги радикал мусулмонлар масжидида ўрнашиб олган талабалар етакчиси Ғози Абдул Рашид ҳукумат кучларига таслим бўлгунча, шаҳид бўлган афзал эканини билдирди.

Покистон хавфсизлик кучлари Қизил масжидда ўрнашиб олган талабалардан ҳукуматга таслим бўлишни талаб қилиб келмоқда.

“Бу масала тинч музокаралар орқали ҳал этилиши бизнинг зиммамизда эди. Афсуски, уринишлар натижа бермади. Бундан кейин музокаралар ўтказилмайди. Улар ҳеч қандай шартларсиз таслим бўлиши шарт”, - деди Покистон Ахборот вазирлиги расмийси Ториқ Азим Хон.

Масжиддаги талабалар ва ҳукумат кучлари ўртасида рўй берган тўқнашувларда шу кунгача камида 16 киши ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG