Линклар

logo-print

Жорж Буш сиёсатидан норози республикачилар сафи кенгаймоқда


Америкалик республикаси сенатор Пит Доменичи мамлакат президенти Жорж Бушнинг Ироқдаги сиёсатидан норози эканини маълум қилди.

Сенатор Ироқдаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиб, келаси баҳорда Америка аскарларини у ердан олиб чиқишга чақирди.

“Ироқда янги стратегияга муҳтожмиз. Бу Ироқ ҳукуматини кўпроқ ишларни амалга оширишга ундай оладиган янги стратегия бўлиши даркор”, - деди сенатор.

Шу пайтгача республикачи сенаторлар Ричард Лугар, Жорж Войнович ва Жон Уорнер Жорж Бушнинг Ироқдаги сиёсатини қўллаб-қувватламаслигини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG