Линклар

logo-print

Коалиция кучлари ўттиздан яқин жангарини ўлдирди.


Афғонистоннинг Фараҳ вилоятида АҚШ етакчилигидаги коалиция кучларининг ердан ва ҳаводан берган зарбалари оқибатида толибларнинг 30га яқин жангариси ўлдирилди.

Бу амалиёт жангарилар Афғонистон полицияси ва аскарларига қарши пистирмадан ҳужум қилганига жавобан амалга оширилди.

Шунингдек, Афғонистон расмийлари Фараҳ вилоятида ва Кунар вилоятининг шарқий минтақаларида НАТО кучлари 5 ва 6 июль кунлари уюштирилган ҳаво ҳужуми пайтида тинч аҳоли вакиллари ўлгани ҳақидаги маълумот текширилаётганини билдирди.
XS
SM
MD
LG