Линклар

Сидней ва Токио шаҳарларида “Live Earth”, яъни “Жонли Ер” номли марафон концертлар бошланди.


АҚШнинг собиқ вице президенти Алберт Гор ташаббуси билан ўтказиб келинаётган тадбирдан мақсад ҳукуматлар ва кенг жамоатчилик эътиборини глобал иқлим исиши муаммосига қаратишдан иборат. Токиода бошланган концертда барбадослик поп юлдузи Риханна қатнашмоқда.

Концертлар Шанхай, Йоҳаннесбург, Токио, Сидней, Гамбург, Лондон, Нью-Йорк, Вашингтон, Рио-де-Жанейро ва бошқа шаҳарларда ўтказилади. Концертларда “Police”, “Red Hot Chili Peppers”, “Metallica” гуруҳлари, Мадонна, Келли Кларксон ва бошқа машҳур қўшиқчилар қатнашади.
XS
SM
MD
LG