Линклар

Президент талабалардан таслим бўлишни талаб қилди


Покистон президенти Парвез Мушарраф Исломобод шаҳридаги Қизил масжидга ўрнашиб олган бир гуруҳ радикал қарашдаги талабалар таслим бўлиши кераклигини таъкидлади.

П.Мушарраф беш кундан бери масжидга беркиниб олган радикал талабалар ўз қуролларини топшириб, таслим бўлмаса, улар куч билан зарарсизлантирилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

7 июль куни масжидда қамалда қолганлар ва Покистон хавфсизлик кучлари ўртасида отишмалар содир бўлди. Масжиддаги талабалар етакчиси Абдул Рашид Ғози ўзи ва тарафдорлари таслим бўлишдан кўра, шаҳидликни афзал кўришини билдирди.

3 июлдан бери вақти-вақти билан давом этаётган тўқнашувларда ҳозирга қадар йигирмага яқин одам ҳалок бўлгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG