Линклар

logo-print

Амнистия тўғрисидаги қонун ижроси давом этмоқда


Тожикистонда миллий ярашув битими имзоланганининг ўн йиллиги муносабати билан қабул қилинган амнистия тўғрисидаги қонунга кўра, шу кунгача 831 киши озодликка чиқарилди. Яна мингга яқин маҳбус озодликка чиқарилиши кутилмоқда.

Тожикистон Адлия вазирлиги ахлоқ тузатиш ишлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари Баҳром Абдулҳақовнинг “Озодлик”ка айтишича, бошқарманинг 9/1-тергов изоляторидан қирқ киши, жумладан, бир аёл амнистия асосида озодликка чиқарилган. Оғир жиноят содир этмаган бу маҳбуслар орасида ҳарбий хизматдан бош тортган ёки ҳарбий қисмни ўзбошимчалик билан ташлаб кетган фуқаролар ҳам бор.

Полковник Б.Абдулҳақовнинг билдиришича, амнистия асосида қамоқдан озод этилган 831 кишидан 355 таси аёллардир. Аммо одам ўлдирган аёлларга нисбатан амнистия қўлланилмаган.
XS
SM
MD
LG