Линклар

Афғонистоннинг Ўрузғон вилоятида маҳаллий раҳбарлардан бири жангарилар қурбони бўлди.


Хабарларга кўра, “Толибон” жангарилари шанба куни маҳаллий диний қўмита раҳбарини ўғирлаб, сўнг отиб ташлаган. Шанба куннинг ўзида Зобул вилоятида жангарилар ва ҳукумат кучлари ўртасида рўй берган тўқнашувларда бир жангари йўқ қилинган.

Фараҳ вилояти ҳокими Муҳиддин Балуч маҳаллий оқсоқолларнинг халқаро кучларнинг 6 июль кунги ҳаво зарбаси оқибатида юздан ортиқ тинч аҳоли вакили ҳалок бўлгани ҳақидаги иддаоларини рад этди.

Муҳиддин Балучнинг билдиришича, ҳаво зарбаси оқибатида ҳалок бўлганларнинг барчаси “Толибон” жангариларидир.
XS
SM
MD
LG