Линклар

Буюк Британия суди уч шахсни террорчиликда айблади


Буюк Британия суди 2005 йил июль ойида Лондонда амалга ошмай қолган қўпорувчилик ҳаракатларини режалаштиришда гумон қилинган уч шахсни айбдор топди.

Судга тортилган Мухтор Сайид Иброҳим, Ёсин Умар ва Рамзи Муҳаммадга одам ўлдириш мақсадида фитна тайёрлаш айби ҳам қўйилди. Бироқ суд хулосаси айбланувчиларга ўқиб эшиттирилмади.

Айбланувчилар 2005 йил июль ойида Лондонда амалга оширилган қўпорувчилик ҳаракатидан икки ҳафта ўтиб пойтахтда янги портлашлар содир этишни режалаштирган. Бироқ улар тайёрлаган мослама номаълум сабабларга кўра ишламаган.
XS
SM
MD
LG