Линклар

БМТ Хавфсизлик кенгаши Косово тақдирини муҳокама этмоқда.


Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Хавфсизлик кенгашининг Косовога оид резолюцияси Сербия ва Косовони қаноатлантирмаса, Россия Косово мустақиллиги тўғрисидаги резолюцияга вето қўйиши тўғрисида огоҳлантирди.

“Бу масалада бизнинг мавқеимиз аниқ. Позициямиз сунъий схемалардан эмас, балки халқаро ҳуқуқ меъёрлари ва ҳаётдан олинган. Косово масаласида ҳар қандай хулоса жараёнда иштирок этаётган томонларнинг розилиги асосида қабул қилиниши даркор. Бошқа резолюция БМТ Хавфсизлик кенгашидан ўтмайди”, - деди Бишкекда чиқиш қилган Сергей Лавров.

Расмий Вашингтон эса Москвани Косово масаласида ҳамкорлик қилишга чақирди. АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Даниэл Фред Оқ уй Косово масаласида Россияни ҳам қониқтира оладиган қарор устида иш олиб бораётганини билдирди.
XS
SM
MD
LG