Линклар

Абдул Рашид Ғозий ҳукумат расмийлари билан музокарага киришди.


Исломободда ҳукумат кучлари томонидан қуршовга олинган Қизил масжиддаги талабалар етакчиси Абдул Рашид Ғозий ҳукумат расмийлари билан музокаралар ўтказмоқда.

Ҳукумат кучлари масжид ичкарисида ушлаб турилган аёллар ва болаларни озод қилишга уринаётир. Душанба куни ҳам ҳукумат кучлари ва радикал талабалар ўртасида отишмалар давом этди.

Покистоннинг етакчи диний уламолари ҳукумат кучларининг масжидга ҳужум қилиши олдини олиш йўлида сўнгги уринишлар қилаётир.


Бироз аввал Покистон расмийлари масжид ичкарисига беркиниб олган талабалар орасида ўзбек ҳамда чечен жангарилари ҳам борлигини тахмин қилган эди.
XS
SM
MD
LG