Линклар

logo-print

Қурманбек Бақиев Ўзбекистон президенти билан телефон орқали гаплашди


10 июл куни Қирғизистон президенти Қурманбек Бақиев ва Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

Қирғизистон президенти матбуот хизмати тарқатган расмий маълумотда айтилишича, мулоқот чоғида давлатлараро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган. Шунингдек, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити кун тартиби тўғрисида ҳам гап борган.

“Мулоқот чоғида узоқ йиллардан бери амалга оширилиши кутиб келинаётган Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши масаласи ҳам муҳокама қилинди. Ўзбекистон президенти Марказий Осиё давлатларига денгиз йўлига чиқиш имкониятини берувчи бу лойиҳани амалга ошириш тарафдори эканини билдирди”, - дейилади расмий баёнотда.
XS
SM
MD
LG