Линклар

Россия Қирғизистон билан сармоя соҳасини ривожлантириш иштиёқида.


Чўлпонота шаҳрида Қирғизистон ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари Эднан Қорабоев билан учрашган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия Қирғизистон билан сармоя соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканини маълум қилди.

“Қирғизистоннинг Россия компаниялари учун шарт-шароит яратиб бериш истагини олқишлаймиз, Қирғизистон президенти ҳам кечаги учрашувимиз чоғида буни тасдиқлади. Инсонпарварлик соҳаларидаги ҳамкорлигимиз янада мустаҳкамланиши истаймиз. Шунингдек, Қирғизистонда рус тилининг мақоми конституцияда аниқ белгиланганини ҳам олқишлаймиз”, - деди Сергей Лавров.
XS
SM
MD
LG