Линклар

Буюк Британия Андрей Луговой ўзига топширилмаслигидан ранжиди.


Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги Москванинг Россия Федерал хавфсизлик хизмати собиқ ходими Андрей Луговойни расмий Лондон ихтиёрига топширмаслик тўғрисидаги қарорини “номақбул”, дея баҳолади.

Россия Бош прокуратураси мамлакат конституциясига таянган ҳолда ўз фуқароларининг бошқа давлатга топширилмаслигини таъкидлаб келмоқда.

Британия прокуратураси эса ФХХ собиқ ходими Александр Литвиненконинг ўлдирилишида гумонланаёган А.Луговой ўзига топширилишини талаб қилаётир.

Буюк Британиядан бошпана топган А.Литвиненко ўтган йилнинг ноябрь ойида радиоактив моддадан заҳарланиб Лондонда вафот этган эди.
XS
SM
MD
LG