Линклар

Ўрузғон вилоятида НАТО ҳарбийлари кетаётган машиналар карвонига ҳужум уюштирилди.


Афғонистон ҳарбийларининг билдиришича, худкуш амалга оширилган ҳужумда камида 17 киши, жумладан, 12 та мактаб ўқувчиси ҳалок бўлган.

Ҳужумда 30 киши тан жароҳати олган бўлиб, улардан етти нафари НАТО ҳарбийси экани хабар қилинмоқда. Бироқ НАТО мазкур ҳужумда тинч аҳоли вакилларидан олти киши ҳалок бўлгани, 20 киши яраланганини билдирди.

“Портлаш мактаб ёнида содир этилгани боис, жароҳатланган ва ҳалок бўлганлар орасида болалар ҳам бор. Тафсилотлар ўрганилган сари қурбонлар сони ортиши мумкин”, - деди НАТО матбуот котиби Жон Томас.
XS
SM
MD
LG