Линклар

logo-print

Исломободдаги Қизил масжид имоми Абдул Рашид Ғозий хавфсизлик кучлари томонидан отиб ўлдирилди.


Сешанба куни эрта тонгда Покистон хавфсизлик кучлари Қизил масжидга беркинган радикал руҳдаги мусулмонлар етакчиси Абдул Рашид Ғозий ва ҳукумат расмийлари ўртасидаги музокаралар натижасиз якунлагандан сўнг масжидга шиддатли ҳужум бошлаган эди.

Покистон армияси матбуот котиби генерал Воҳид Аршоднинг билдиришича, бу тўқнашувда элликка яқин жангари ва хавфсизлик кучларининг саккиз ходими ҳалок бўлган. Масжидда аёллар ва болалар борлиги сабабли амалиётлар эҳтиёткорлик билан ўтказилган.
XS
SM
MD
LG