Линклар

logo-print

“Фарғона саммити” водийда ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади.


Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг Фарғона водийсида жойлашган олти вилояти ҳокимлари ташкил этган “Фарғона саммити” йиғини водийда барқарорлик, дўстликни мустаҳкамлаш ва ижтимоий-иқтисодий ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш мақсадини кўзлайди.

Йиғинни ташкил этиш ҳақида водий вилоятлари ҳокимларининг Фарғона шаҳрида бўлиб ўтган учрашувида оғзаки қарор қабул қилинган.

Жалолобод вилояти губернаторининг биринчи ўринбосари Жаниш Қурбоновнинг айтишича, Наманган вилояти ҳокими “Фарғона саммити” раиси, Ўш вилояти губернатори эса саммит мувофиқлаштирувчиси вазифасига сайланган. Жалолобод вилоятида бўлиб ўтиши белгиланган навбатдаги йиғилишида “Фарғона саммити”нинг расмий ҳужжатлари қабул қилинади.
XS
SM
MD
LG