Линклар

Лондонда портлаш режалаштирганлар умрбод қамалди


Буюк Британия суди 2005 йил июль ойида Лондонда амалга ошмай қолган қўпорувчилик ҳаракатларини режалаштиришда айбланган тўрт шахсга умрбод қамоқ жазоси тайинлади.

Судья Адриан Фулфорд айбланувчилар 40 йил қамоқда ўтиргандан сўнггина авф сўраб мурожаат этиши мумкинлигини билдирди.

Айбланувчилар 2005 йил июль ойида Лондонда амалга оширилган террорчилик ҳаракатидан икки ҳафта ўтиб пойтахтда янги портлашлар содир этишни режалаштирган. Бироқ улар тайёрлаган мослама номаълум сабабларга кўра ишламаган.
XS
SM
MD
LG