Линклар

Покистон расмийлари Исломободдаги Қизил масжид жангарилардан тозаланганини маълум қилди.


Покистон армияси матбуот котиби генерал Воҳид Аршоднинг билдиришича, хавфсизлик кучлари масжид ҳудудини портламай қолган бомбалардан тозалаб, амалиёт чоғида ҳалок бўлганларнинг жасадларини масжиддан олиб чиқмоқда.

Ҳукумат кучлари ва масжидда беркинган радикал мусулмонлар ўртасидаги тўқнашувларда жами қанча одам ҳалок бўлгани ҳозирча ошкор қилинмади.
Бироқ Покистон расмийлари бироз аввал ўтказилган амалиётларда 80 киши ҳалок бўлганини билдирган эди.

Қизил масжидни жангарилардан тозалаш чоғида бу ерга беркинган радкикал мусулмонлар етакчиси Абдул Рашид Ғозий ўлдирилган эди.
XS
SM
MD
LG